7 619
Ucell кетиши бўйича гаплар ҳақиқатга айланмоқда. Telia Усмоновнинг компаниясидаги улушини сотди
Швециянинг Telia Company телекоммуникация ҳолдинги россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси назорат қиладиган алоқа оператори «Мегафон»даги акцияларини сотди. Компания матбуот хизмати хабарига кўра, 6,2 фоизлик улуш (38,5 миллион акция) 392,7 миллион долларга сотилган. Бир акция 585 рублга баҳоланган (22,522 млрд рубль).
«Telia ''Мегафон''даги акцияларининг 6 фоиздан ортиқ қисмини тахминан 3,2 млрд швед кронасига (391,7 млн доллар) сотди», — дейилган Telia баёнотида.
«Интерфакс» хабарига кўра, бу келишувда бир акция баҳоси Москва биржасида душанба кунги баҳолардан 8,45 фоизга арзон бўлди. Душанба кунги савдоларда «Мегафон»нинг бир дона акцияси 639 рублга баҳоланганди.
USM Holdings Россиядаги йирик алоқа операторларидан бири — «Мегафон»нинг назорат қилувчи акциядорларидан биридир (56,32 фоиз); Telia ҳам мазкур оператор эгаларидан бири саналарди (25,17 фоизлик улуш). Энди швед компаниясининг улуши 19,5 фоизга тушди.
Telia 2015 йил охирида «Евросиё» макроҳудудидаги ўз активларини сотишини эълон қилган эди. Бу макроҳудуд МДҲдан ташқари Грузия ва Непални ҳам ўз ичига олган. Ҳозирга қадар Непал ва Тожикистондаги активлар сотиб бўлинган.
Ўтган ҳафтада Алишер Усмоновнинг USM Holdings компанияси Швециянинг Telia ширкати билан Ўзбекистонда Ucell савдо белгиси остида хизмат кўрсатувчи Coscom мобил алоқа операторини сотиб олиш юзасидан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Ucell абонентлар сони бўйича Ўзбекистонда иккинчи ўринда турувчи алоқа оператори саналади. 2016 йилнинг сўнггига қадар бўлган маълумотларга кўра, компания 9 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди