Американинг Google компаниясига эгалик қилувчи Alphabet корпорацияси 3-молиявий чоракни ҳам муваффақиятли якунлаб, 6,7 млрд доллар миқдоридаги соф даромад кўрди. 26 октябрда эълон қилинган корпоратив ҳисоботда шу ҳақда сўз юритилган, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Шундай қилиб компания ўтган йилнинг учинчи чораги билан таққослаганда тахминан 1,6 млрд доллар даромад кўрган. Битта акциядан кўрилган фойда 9,57 долларни ташкил этган. Alphabet тушуми ҳисобот даврида бир йил аввалги 22,4 млрд доллардан 27,8 млрд долларга ўсган. Таҳлилчилар бу кўрсаткич чорак якунига кўра, 27,2 млрд доллардан ошмаслигини тахмин қилишга эди.
Бироқ компания акцияси Нью Йоркдаги савдолар ёпилишида атиги 3 фоизга ўсди ва 1,02 минг долларни ташкил эти. Умуман жорий йил мобайнида Alphabet акциялари 25 фоиз қимматлашди. Reuters агентлигининг ёзишича, корпорация чорак якунларига биноан рекламадан тушаётган даромадлар сезиларли ошганини намойиш қилди ва сармоядорларнинг хавотирларини пасайтирди.
Google – Американинг трансмиллий очиқ корпорацияси бўлиб, интернет қидирув ва реклама технологияларига сармоя киритади. Бундан ташқари онлайн хизматлар ва юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди