date
views 12 068

Қирғизистоннинг олтин-валюта захираси 1.92 млрд долларга кўпайди

Қирғизистоннинг олтин-валюта захираси 1.92 млрд долларга кўпайди

Октябрь ойининг бошидан буён Қирғизистоннинг олтин-валюта захираси 1.92 млрд долларга кўпайди. Бу ҳақда Қирғизистон телеграф агентлигига асосланиб Kun.uz хабар қилди.

Миллий банк раиси ўринбосари Нурбек Женгишнинг таъкидлашича, бу маблағ импортни 4 ой мобайнида қўллаб-қувватлаб туришга етарлидир.

Банк матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, йил бошидан буён регулятор хорижий валютани сотиш ва сотиб олиш бўйича 19 интервенция ўтказди. Улардан 14таси 225.1 млн долларлик сотиш операциялари бўлса, қолган 5таси 44 млн долларлик сотиб олиш операциялари эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қирғизистоннинг олтин-валюта захираси 1.92 млрд долларга кўпайди