11:01 / 27.12.2017
6 364

Молия вазирлигида кимлар ишдан бўшатилди?

Молия вазирлигида кимлар ишдан бўшатилди?
Молия вазирлигининг бирданига 50 ходими ишдан бўшатилгани тўғрисидаги хабарларга аниқлик киритилди. ЎзАнинг маълум қилишича, ишдан бўшатилганлар 24 кишини ташкил этади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида Молия вазирлиги тизимидаги жиддий камчиликлар танқидидан кейин ўша куни Молия вазирлиги марказий аппаратидан 2 нафар бош бошқарма бошлиғи, 2 нафар бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, 4 нафар бошқарма бошлиғи, 1 нафар бошқарма бошлиғи ўринбосари, 3 нафар бўлим бошлиғи ҳамда 4 нафар ходим, жами 16 киши эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бугунги кунга келиб буларнинг сафига 8 киши қўшилган ва бу рақам 24 тани ташкил этади.

Жумладан, Ғазначилик бошлиғи ўринбосари – Амалиёт бошқармаси бошлиғи Ф.Нурмуҳамедов, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси бошлиғи Ш.Хайдаров, Саноатнинг базавий тармоқлари ва ёқилғи-энергетика мажмуи молияси бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Абдуллаев, Давлат молиявий назорати бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Агзамов, Солиқ ва божхона-тарифи сиёсати бошқармасининг бошлиғи И.Голишева, Давлат молиявий назорати бош бошқармаси Ташкилий-услубий ишлар бўлими бошлиғи Б.Жумаевлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Шунингдек, манба яқин вақт ичида Президентимиз танқид қилган, ижтимоий тармоқларда кўплаб шов-шувларга сабаб бўлаётган Острогожская хоним ҳақидаги чин маълумотларни тақдим этиши тўғрисида маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Молия вазирлигида кимлар ишдан бўшатилди?