Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 24 январь куни «Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг Қонунини имзолади. Ҳужжат матни «Халқ сўзи online» нашрида эълон қилинди.
Ушбу қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 6 декабрда қабул қилинган бўлиб, Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси тасдиқланади. Иқтисодий процессуал кодекс матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини Кодексга мувофиқлаштириб, давлат бошқаруви органлари Кодексга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишади ва бекор қилишади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Кодекснинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда унинг моҳияти ва аҳамияти тушунтиради.
Ушбу қонун 2018 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
Манба: xabar.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар