Биткоинлар оламини оммавий инқироз кутаяпти, криптовалюта қийматининг кескин ошиб кетиши эса “лола талвасаси”ни эслатади.
Иқтисодиёт йўналишида Нобель мукофоти лауреати Роберт Шиллер “CNBC” телеканалига берган интервьюсида шулар ҳақида тўхталиб ўтди.
Олимнинг жамият биткоин нархига нисбатан умумий фикрга келмас экан, у реал қийматга эга бўлмаслигига ишончи комил.
“Гарчи инсонлар олтин каби бошқа қимматбаҳо буюмларни сармоя сифатида қабул қила олмаса ҳам, уларнинг нархи бор”, - дейди Шиллер.
“Ҳозирги вазият менга 1640-йилларда Нидерландияда авж олган “лола васвасаси”ни эслатаяпти. Биз ҳозиргача лолалар учун пул сарфлаймиз, ҳатто баъзан меъёридан ортиқ тўлаймиз. Биткоин йўқ бўлиб кетиши ва уни унутиш мумкин, бу эҳтимоли катта бўлган оқибатдир. Лекин бу пайт келишига кўп вақтлар бор, ҳатто 100 йил”, - дейди иқтисодчи.
Маълумот учун: “лола талвасаси” 1636-1637 йилларда Голландияда лола пиёзи атрофида кўтарилган ажиотаж(бирор мақсадни кўзлаб сунъий равишда кўтарилган шов-шув)бўлиб, мамлакатни иқтисодий инқирозга олиб келган.
Илгари хабар қилинганидек, ўтган йил декабрь ойида бир биткоин курси(ВТС) 20 минг АҚШ долларига етиб, ушбу криптовалютани умумий капиталлаштириш ҳажми 330 миллиард доллардан ошиб кетганди. Шу йил январь ойидан бошлаб эса унинг нархи кескин арзонлашиб, айни пайтда 11 минг доллар атрофида баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шиллер 2013 йилда “активлар қийматини эмпирик таҳлили” учун иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилган. У иқтисодий “пуфакчалар” табиатига бағишланган “Иррациональ некбинлик” асари туфайли жуда машҳур бўлиб кетганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»