20:02 / 14.02.2018
6 911

Ўзбекистонда молия, солиқ ва божхона органлари фаолияти нега ўрганилмоқда?

Ўзбекистонда молия, солиқ ва божхона органлари фаолияти нега ўрганилмоқда?
Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги молия, солиқ ва божхона органлари фаолияти ўрганилмоқда. Ўрганишлар “Молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини танқидий ўрганилишини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент фармойишига асосан амалга оширилмоқда.

Телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, тадбирдан кўзланган мақсад молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятидаги тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиши шароитида уларнинг самарадорлигини тубдан ошириш ҳисобланади.

Ўрганишларни амалга ошириш мақсадида Президент фармойишига мувофиқ Бош прокуратура, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи комиссия тузилган.

Ўрганиш якунлари, авваламбор, молия, солиқ ва божхона органлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга хизмат қилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2018 йил 13 февралда Солиқ қонунчилигини тубдан такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги фармойишга имзо чеккани хабар қилинганди.

Сешанба куни, шунингдек, Давлат божхона қўмитаси раиси генерал-майор Муиджон Ваҳҳобович Тоҳирий ўз вазифасидан озод қилингани ва унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари вазифасини бажариб келган Муроджон Бердиалиевич Азимов тайинлагани ҳам маълум қилинганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда молия, солиқ ва божхона органлари фаолияти нега ўрганилмоқда?