
Қозоғистоннинг ташқи қарзи сўнгги 10 йил ичида 74,6 млрд долларга ошиб, 2017 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 168,9 млрд долларни ташкил этди.
Қозоғистон Миллий банки маълумотларига кўра, ташқи қарзларнинг ўсиши, асосан, хорижий компаниялар филиаллари томонидан мамлакат ҳудудида нефть-газ лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган фирмалараро қарздорликнинг ўсиши ҳисобидан юз берди (+76,7 млрд доллар). Шунингдек, иқтисодиётнинг молиявий бўлмаган сектори (+26,2 млрд доллар) ва ҳукуматнинг (+10,8 млрд доллар) евробондларни чиқариш ҳамда кредитларни жалб қилиш туфайли ташқи қарзлари кўпайган.
Миллий банкнинг ташқи мажбуриятлари деярли ўзгаришсиз қолди, мамлакат ташқи қарзи ҳажмидан ўртача 0,6%ни ташкил этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар