
Ўзбекистон PayPal ва AliPay’га қўшилади. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан назарда тутилган.
Ҳужжат билан 2018-2019 йилларда АКТни тубдан такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди.
Ундаги бандлардан бири сифатида “алоқасиз тўлов технологияларидан, жумладан халқаро тўлов тизимларини (Visa, MasterCard, PayPal, AliPay ва бошқалар) қўллаган ҳолда кенг фойдаланишни ривожлантириш ва рағбатлантириш” ҳам кўрсатилган.
Шунингдек айтилишича, бу соҳадаги норматив база такомиллаштирилади. Тегишли чора-тадбирлар 2018 йилнинг 1 июнига қадар қабул қилинади.
Ҳозирча Ўзбекистон PayPal’га қўшилмаган Марказий Осиёдаги ягона давлат бўлиб турибди, деб ёзади Kun.uz. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар