АҚШ яқин беш йилда халқаро нефт бозорида ҳукмронлик қилади. Мамлакат 2020 йилгача жаҳон талабининг 80 фоизини қоплайди, деб хабар беради “Қалампир” нашри Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) тахминларига иқтибос келтириб.
ХЭА тахминларига кўра, келгуси беш йилда ОПЕКдан ташқари нефт қазиб олиш 2023 йилда суткасига 5,2 миллион баррелга (б/с) кўпайиб, 63,3 миллион б/с га етади.
Шунингдек, АҚШда нефт қазиб олиш 2023 йилда 2,7 миллион б/с га кўпайиб, 12,1 миллион б/с га етади. Сланецли нефт қазиб олиш анъанавий нефт етказиб беришни кўпроқ қоплай бошлайди.
АҚШнинг жаҳон нефт бозоридаги таъсири кучаяди. мамлакатнинг нефт экспорт қилиши икки баравар кўпайиб 2023 йилда 4,9 миллион б/с га етади, деб ҳисобламоқда ХЭА.
Жаҳоннинг нефтга эҳтиёжи 2023 йилга бориб 6,9 миллион б/с кўпайиб 104,7 миллион б/с га етади. Хитой “талабнинг асосий мотори” бўлиб қолади, деб таъкидламоқда агентлик.
ОПЕК ва Россия ўтган йилнинг 30 ноябрида нефт ишлаб чиқаришни камайтириш тўғрисидаги битимни 2018 йил охирига қадар узайтиришга келишиб олдилар.
Келишув иштирокчиларининг мақсади Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Ташкилоти давлатлари нефт заҳираларини охирги беш йиллик даражасига қайтариш ва нефт нархини ушлаб туришдан иборат, деб белгиланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи