Ўзбекистон 2018 йилда суверен кредит рейтингини қўлга киритган шароитда биринчи марта 1 миллиард долларига тенг миқдорда евробондлар жойлаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Жамшид Қўчқоров Kun.uz мухбирига маълум қилди.
“Евробондлар бозорига чиқиш, шунингдек, облигациялар ҳажми бўйича якуний қарорни президент қабул қилади. Айни пайтда шуни таъкидлаш лозимки, бондлар 1 миллиард АҚШ доллари тенг миқдорда жойлаштирилади”, дейди Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров.
Маълумот учун, Ўзбекистон дунёда суверен рейтингга эга бўлмаган кам сонли мамлакатлар қаторига киради. Мамлакатнинг суверен рейтингга эга бўлмаслиги унинг субъектларининг - эмитентлар, хусусан, банклар ва суғурта ташкилотларининг юқорироқ молиявий рейтингга даъво қилишини қийинлаштиради. Мамлакат томонидан бондлар чиқарилиши суверен рейтинг олишдаги дастлабки зарурий қадамлардан биридир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин