Альберт Егер.
Фото: Халқаро пресс-клуб
Халқаро валюта жамғармаси экспертлар гуруҳи жорий йил 26 февраль—13 март кунлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган банк-молия, иқтисодиёт, солиқ, статистика тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини ўрганди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мазкур ўрганиш юзасидан якуний хулосаларни Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов, Халқаро валюта жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича департаменти директори маслаҳатчиси Альберт Егер матбуот анжуманида маълум қилди.
Халқаро валюта жамғармаси экспертлари Ўзбекистонда 2017 йилда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотларни ижобий баҳолади. А.Егернинг фикрича, мамлакатда валютанинг эркин конвертацияси жорий этилгани тўғри қарор бўлди. Айни пайтда иш ўринлари яратиш масаласи энг устувор вазифалардан бўлиб турибди. Ўтган йили бу масалани ҳал этиш борасида дадил қадамлар ташланди — тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга имкон қадар эркинлик яратиш, солиқ ва божхона масалаларида имтиёз ва преференциялар бериш юзасидан кўплаб қарорлар қабул қилинди.
Экспертлар прогнозига кўра, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар 2018—2019 йилларда иқтисодий ўсиш суръатини 5 фоизга ошириш имконини беради.
Шунингдек, мутахассислар қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар, ўз маҳсулотлари билан савдо қилаётган соҳадаги ишбилармонларни рағбатлантиришнинг самарали тизими хусусий тадбиркорлар, корхоналар ва фермер хўжаликларининг молиявий мустақиллигини таъминлашда муҳим қадам, деб ҳисобламоқда.
Экспертлар жадал иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошираётган Ўзбекистон бутун минтақа фаровонлиги учун катализатор вазифасини ўташи мумкинлигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин