Термиз шаҳридаги “Сурхон ипаги” масъулияти чекланган жамиятида ипак толасидан гиламдўзлик ва тикувчилик маҳсулотлари тайёрланади. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
Корхонада 150 киши доимий иш билан таъминланган. Улар тайёрлаётган миллий ва замонавий услубдаги гиламлар, тикув ишлари, бежирим либослар Россия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Япония, Латвия, Покистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда.
– Шогирдларим билан “Кўзача”, “Ироқи”, “Бодомгул” сингари 12 хилдаги нақш туширилган гилам тўқиймиз, - дейди корхона гиламдўзи Дилафрўз Валлаева. – Тўқиш жараёнида гиламларга миллийлик руҳи сингдириб, замонавий кўрк берамиз. Маҳсулотимизнинг сифати ва дизайни харидорларга манзур бўлмоқда.
Корхона қошида ташкил этилган музейда ипак толасининг ишлаб чиқарилиш жараёни ҳамда ундан тайёрланадиган барча турдаги маҳсулотларни кўриш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин