Facebook’нинг капиталлашуви у билан боғлиқ можаро сабабли бир ҳафта ичида 58 млрд долларга камайиб кетди. Компаниянинг бир акцияси нархи АҚШ фонд биржасида 19 мартдаги 177 доллар 1 центдан биржа дам олиш кунларига ёпилган 24 мартдаги 159 доллар 39 центгача арзонлашиб кетди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабарига асосан Кун нашри маълум қилади.
Мутахассислар компания акцияси 152 долларгача арзонлашиши мумкинлигини айтишмоқда.
ОАВ маълумотларига кўра, реклама берувчилар ҳам фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни улардан яширинча йиғишда фош қилинган компания билан алоқа қилишни исташмаяпти.
Компания билан боғлиқ можаро Британиянинг Cambridge Analitica компанияси Facebook’нинг 50 млн фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотларга эга бўлгани маълум бўлгандан кейин авж олган. Айнан шу компания сиёсий консалтинг билан шуғулланган ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси билан боғланган бўлган. Ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг фойдаланувчилар ҳақида маълумотлар сизиб чиқиб кетишида Facebook’нинг айбини тан олган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)