
Фото: «infoCOM.UZ»
Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини ислоҳ қилиш Концепцияси лойиҳаси эълон қилинди.
Мазкур Концепция Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилди.
Мутахассисларнинг фикрича, бу революцион ҳужжат ҳисобланади. Агар у қабул қилинса ва амалга оширилса, мамлакатда бизнес муҳити бутунлай яхши томонга ўзгаради.
Шу йилнинг 29 март куни «Ўзэкспомарказ»да мазкур муҳим ҳужжат муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади. Соат 10:00да бошланадиган муҳокамага солиқ соҳасидаги экспертлар, бизнес-жамоатчилик вакиллари, ОАВ, халқаро молия институтлари, дипломатик корпуслар ва бошқалар таклиф қилинади.
Концепция лойиҳасининг батафсил шарҳи сайтимизда эълон қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг