Norma нашри Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида назарда тутилган «меҳнатдан солиқлар» бўйича янгиликлар ҳақида мақола эълон қилди.
Қайд этилишича, ЖШДС, ЯИТ ва фуқароларнинг Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини жисмоний шахсларнинг ягона даромад солиғига бирлаштириш таклиф этилмоқда. Даромад миқдоридан қатъи назар, солиқ 25%лик ставкада ундирилади. Жисмоний шахсларнинг ягона даромад солиғи меҳнатга ҳақ тўлаш суммаларидан ушлаб қолинади.
Таклиф этилаётган ечим фуқароларни кўпроқ даромад олишга рағбатлантиради, солиқни ҳисоблаш ва тўлашни соддалаштиради, ҳисоботларни қисқартиради ва солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини оширади.
25%лик ставка фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга нисбатан татбиқ этилади. Фуқароларнинг мулкий, моддий ва бошқа даромадларига ЖШДСнинг бошқа ставкалари белгиланади.
Назарда тутилаётган чора-тадбирлар меҳнатга ҳақ тўлашга солиқ юкини сезиларли даражада камайтиради. Амалдаги солиқ солиш тизимида ЖШДС прогрессив 4 босқичли шкалага (солиқ солинмайдиган минимум, 7,5%, 16,5%, 22,5%) эга. Шунингдек Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари – 8% ва ЯИТ: 15% – кичик ва 25% – йирик бизнес учун тўланади. Умуман олганда, меҳнатга ҳақ тўлашга солиқ юки ўрта ҳисобда кичик корхоналар учун 39,5%ни, йириклари учун 49,5%ни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди