10:57 / 13.04.2018
4 851

Марказий банк картадан қанча миқдорда валюта ечиб олиш мумкинлигига аниқлик киритди

Марказий банк картадан қанча миқдорда валюта ечиб олиш мумкинлигига аниқлик киритди
Ўзбекистон Марказий банки валюта операциялари борасидаги сўровлар юзасидан маълумот берди, деб ёзади Sputnik.

Банк матбуот хизматининг билдиришича, юридик шахслар жорий халқаро операциялар бўйича хорижий валютани тижорат банкларидан чекланмаган миқдорда харид қилишлари мумкин; экспорт билан шуғулланувчи фирма ва бошқа субъектлар хорижий валютадан тушумини мажбурий сотиш талабисиз фойдаланишлари мумкин.

Фуқаролар банк карталаридаги хорижий валютани ҳеч қандай чекловларсиз ечиб олишлари, онлайн-тизимлар орқали ўтказишлари, рухсатномасиз 5 минг долларгача маблағни республика ташқарисига олиб чиқишлари мумкин, фақат 2 минг доллардан ортиқ маблағ бўлган тақдирда мажбурий декларациялаш лозим бўлади.

Якка тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари ўзларининг банкдаги ҳисобварағидан нақд валютани чекланмаган миқдорда ечиб олиши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда шу йилнинг 1 ноябрига қадар тун-у кун ишлайдиган автоматлашган валюта алмаштириш пунктлари ишга тушиши хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банк картадан қанча миқдорда валюта ечиб олиш мумкинлигига аниқлик киритди