Марказий банк янги купюра чиқариш режалаштирилаётганлигини тасдиқлади, бироқ унинг қачон чиқарилиши аниқ санаси номаълум. Бу ҳақда xs.uz хабар тарқатди.
Январь ойи бошида Марказий Банк 2018 йилги вазифалар қаторида майда купюраларни босқичма-босқич тангаларга алмаштириш ва йирикроқ номиналдаги банкноталар чиқаришни санаб ўтган эди.
Март ойи ўрталарида Сенат 50, 100, 500 сўм номиналдаги янги намунадаги тангалар, шунингдек, 200 сўмлик янги тангани чиқариш таклифини маъқуллади. Бироқ банкнота ҳақида сўз юритилмаган.
Шу муносабат билан “Spot” интернет нашри Марказий банкка мурожаат қилди ва Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовдан жавоб олди.
Жавобда 2018 йил давомида йирикроқ номиналдаги банкнотани муомалага чиқариш режалаштирилаётганлиги маълум қилинган.
Унда, шунингдек, ўрнатилган тартибга кўра, банкноталар намуналари ва уларнинг дизайнлари Олий Мажлис Сенати Кенгаши билан мувофиқликда Марказий банк томонидан тасдиқланиши, янги купюрани чиқариш бир қатор ташкилий-техник тадбирларни амалга оширишни талаб қилиши таъкидланади.
Марказий банк айни пайтда янги купюралар чиқарилиши аниқ санасини маълум қила олмаслиги таъкидланади. Муддатлар аниқланганда, мазкур маълумот Марказий банк расмий сайтига жойлаштирилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди