08:04 / 04.05.2018
7 707

Ягона солиқ тўловини ҳисоблаш тартиби ўзгарди

Ягона солиқ тўловини ҳисоблаш тартиби ўзгарди
Ягона солиқ тўловини ҳисоблаш ва тўлаш тартибига қўшимча киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги берган хабарга таяниб Дарё маълумот берди.

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори 2017 йил 29 декабрь куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Президент қарорига асосан белгиланган.

1 гектардан ортиқ ер майдон эгалари учун ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори бекор қилинди. Янги тартибга асосан ер солиғи жорий этилди.

Юк ташиш бўйича хизмат кўрсатувчи юридик шахслар шу фаолият тури билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлардан кам солиқ тўламаслиги белгиланди.

Нотижорат ташкилотлар учун ходимларининг сонидан қатъий назар ягона солиқ жорий қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ягона солиқ тўловини ҳисоблаш тартиби ўзгарди