Билл Гейтс: «Крипто» пулларнинг келажаги йўқ

  • 11-05-2018, 11:02
  • 917
  • Иқтисодиёт
  • Билл Гейтс: «Крипто» пулларнинг келажаги йўқ
    97,8 миллиард АҚШ доллари миқдорида бойликка эга «Microsoft» асосчиси Билл Гейтс «bitcoin» ва «крипто» пулларининг келажаги йўқлигини айтди. Бу ҳақда «Sabah»га таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

    Уоррен Баффет ва Чарли Мюнгер билан биргаликда CNBC телеканалининг «Squawk Box» кўрсатувида қатнашган Гейтс «крипто» пулига эга эмаслигини, лекин аввалроқ туғилган кун учун «биткоин» сотиб олганини айтди.

    «Бир танишим менга туғилган кунимда «биткоин» совға қилган эди. Бир неча йил ўтиб уни сотиб юбордим», – деган Билл Гейтс.

    «Биткоин» спекуляциядан бошқа нарса эмас. Агар имкони бўлганида, унга бутунлай барҳам берардим», – дея сўзини давом эттирган «Microsoft» асосчиси.

    Ўтган йили қиймати 1000 доллардан 19000 долларга юксалган «биткоин» бу ҳафта 9000 доллар атрофида баҳоланди.

    » » Билл Гейтс: «Крипто» пулларнинг келажаги йўқ