Тақсимланган реестр (блокчейн) технологиялар бўйича ваколатли марказ криптовалюталар билан шуғулланмайди. Бу ҳақда Mirzo Ulugbek Innovation Center (MUIC) бош директори Фарҳод Ибрагимов маълум қилди.
Жорий йилнинг февраль ойида президент Шавкат Мирзиёев MUIC қошида Тақсимланган реестр технологиялар бўйича ваколатли марказ ташкил этилишини маъқуллади. Кўплаб оммавий ахборот воситалари буни блокчейн технологияси асосида ишловчи криптовалюталарни легаллаштиришга қаратилган сигнал сифатида қабул қилди.
«Бундай эмас, бунга ишонманг», - дея маълум қилди Ибрагимов Тошкентдаги Инҳа университетида бўлиб ўтган конференцияда.
Марказнинг асосий вазифалари – блокчейн технологиясини тарқатиш учун шароитларни яратиш ва маҳаллий ишлаб чиқувчиларни қўллаб-қувватлаш.
«Бу мени марказимиз ҳақидаги навбатдаги афсонага олиб келмоқда. Расмий равишда шуни хабар қилмоқчиманки, биз криптовалюталарни ривожлантириш билан шуғулланмаймиз», - дея таъкидлаб ўтди Ибрагимов.
Марказий банк қарши
Ўзбекистон Марказий банки криптовалюталар бўйича бир неча маротаба изоҳ бериб, уларни терроризмни молиялаштириш учун восита деб атаган. Идора фикрига кўра, «криптовалютадан аноним фойдаланиш туфайли маблағларнинг ноқонуний айланиши ва фирибгарлик ҳолатлари ортади, бу эса, ўз навбатида, бир қатор мамлакатларда яширин иқтисодиётни ривожлантиришга хизмат қилади».
Марказий банк баёнотларидан бирида таъкидланишича, мамлакат қонунчилигига уларнинг иштирокидаги қандайдир амалиётларни киритиш режалаштирмаган. Кишиларга улардан умуман фойдаланмаслик тавсия этилади.
Шу билан бирга, идора баёнотларида чеклов чоралари ҳақида биронта сўз йўқ. Ўзбекистонда криптовалюта мақоми аниқланмаганлиги сабабли, уларни ишлатишга йўл қўйилмайди, аммо бу тақиқланган ҳам эмас.
Исталган шахс валютани ўз хоҳишига кўра сотиши ва тасарруф қилиши мумкин. Аммо, уни мамлакат ичкарисида сарфлаш эҳтимоли йўқ, чунки у расмий мақомга эга эмас ва тўлов воситаси ҳисобланмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди