Фото: Ташқи савдо вазирлиги
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Халқаро тараққиёт Агентлиги (USAID) вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Манба берган маълумотда қайд қилинишича, учрашувда мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.
Музокаралар чоғида USAID Марказий Осиёда рақобатбардошлилик, савдо ва иш ўринлари яратиш лойиҳаси доирасида ушбу жараённинг бошланғич босқичида Ўзбекистон ҳукуматига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканини қайд этган.
Мулоқот чоғида USAID вакиллари мамлакат ЖСТ аъзо бўлишининг муҳим шарти сифатида янгиланган ташқи савдо меморандумини ишлаб чиқишни таклиф қилган.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалаларга тааллуқли мавжуд вазиятни тўлиғича ўзида акс эттириши сабаб муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Шунингдек, USAID ушбу вазиятда Ўзбекистонга техник кўмак беришни ҳам режалаштирган. Гап ўзининг маслаҳатлари билан давлатларга ЖСТнинг аъзолари бўлиш имконини берган Йован Йекич раҳбарлигидаги экспертларни жараёнга жалб этиш ҳақида бормоқда, дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ҳиндистон ва бангладешлик тадбиркорлар водийга келди

100 000 сўмлик банкнот қачондан муомалага чиқарилиши маълум қилинди (фото)

Ўзбекистонда янги тангалар 2 июлдан муомалага киритилади (фото)

Ўзбекистон Марказий банки 3та банкнинг лицензияларини қайта расмийлаштирди

«Универсал банк»ка хорижий валюталарда операцияларни ўтказишга лицензия берилди

Samsung рақобатчиси Apple’га судда ютишга ёрдам беради