
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 10 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Қайд этиш жоизки, АҚШ доллари курси ўтган ҳафтадагига нисбатан 32,85 сўмга арзонлаб, 7813,42 сўмни ташкил этди.
1 евро 10,06 тийинга қимматлашиб, 9176,86 сўмга етган бўлса, 1 Россия рубли 87 тийинга арзонлади ва унинг курси 124,19 сўмга тенг қилиб белгиланди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар