Фото: Молия вазирлиги
Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни самарали давом эттириш учун 500 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.
Молия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров ва Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонларнинг учрашуви Ўзбекистондаги бошланган ислоҳотларни самарали ўтказиш мақсадида 500 миллион долларни ажратиш тўғрисидаги келишувни имзолашдан бошланди.
Мюллер хоним учрашув давомида иккитомонлама муносабатлар иқтисодиётнинг барча жабҳаларида, хусусан қишлоқ хўжалиги, солиқ ислоҳотлари ва Шавкат Мирзиёевнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолигига интилишида, илгарилаб бораётганини таъкидлади.
Маълум қилинишича, Жаҳон банки мутахассислари жорий йилнинг август ойи биринчи ўн кунлигида Ўзбекистонда солиқ ислоҳотларни самарали давом эттириш ҳамда янги таҳрирдаги кодекс лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, банк вакиллари пенсия ислоҳотларининг асосий йўналишларини белгилашда ҳам техник ёрдам кўрсатиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради