
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналига асосан "Хабар" нашри маълумот берди.
Фармонга мувофиқ эндиликда:
- электрон тижорат орқали сотилган қиймати уч минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (хизматлар) экспорти Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида мониторингдан ўтказилмайди;
- тижорат банкларига қўйилган тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўймаслик бўйича талаб, товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатларига тадбиқ этилмайди;
- товар ва хизматларни интернет-дўкон ва электрон савдо майдончалари орқали сотувчи шахслар ўз фаолиятларини электрон чек ёки ҳақ олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат юборишни таъминлайдиган виртуал терминалларни (E-POS) қўллаган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар