3 227
Банкларда доллардаги омонатлар бўйича фоиз ставкаси февраль ойидан буён илк марта ўсди

АҚШ долларидаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари февраль ойидан бери биринчи марта ошди. Бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти.
1 йилга қадар муддатли барча омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси июнь ойида 3,7%ни ташкил этди (май ойида 3,6% ва апрель ойида 3%). 1 йилдан ортиқ - 4,2% (аввалги икки ой 4% бўлди).
Жисмоний шахслар учун ставка 3,8%гача ошди (май ойида 3,7%, апрелда 3% эди). Бу ерда 90 - 180 кунлик муддатга омонатни очиш энг фойдали бўлади - 4,3% (май ойида 3,8%).
Юридик шахслар учун ставка 4,7%га етди (май ойида 3,7%, апрел ойида 3,8%). Бу ерда 180 - 365 кунлик муддатга омонат очиш энг фойдали бўлади - ставка 5,1% (май ойида 3,4%).
Шунга мос равишда, сўмда омонатлар бўйича ўртача ставка тушиб кетди - жисмоний шахслар учун 15,3% ва юридик шахслар учун 11,4%. Таққослаш учун, май ойида ставкалар мос равишда 15,5% ва 13,1%ни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон валюта биржасида доллар ва евро ҳафтани пасайиш билан якунлаётгани хабар қилингданди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Марказий банк валюта курслари бўйича муҳим маълумотни эълон қилди

Хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкалари пасайишда давом этади

Ўзбекистонда нархлар ошиши давом этмоқда: ноябрда 2,3 фоизга ошди

Ўзбекистонда инфляция даражаси октябрь ойида 1,3 % ошди

2018 йилда биринчи марта жисмоний шахслар тадбиркорларга нисбатан кўпроқ валюта сотиб олди

Хитой валюта захиралари декабрь ойида 3,01 трлн долларгача камайди