
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 7 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8,83 сўмга арзонлаб, қиймати 7783 сўм 5 тийинга тенг бўлиб турибди.
Евро курси эса 79,57 сўмга пасайиб, 9002 сўм 6 тийинни ташкил қилган. 1 Россия рубли курси 1,23 сўмга пасайиб, 122.96 сўм бўлиб турибди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар