23:20 / 11.09.2018
3 791

Қайси мамлакатларда тез орада валюта инқирози юз бериши мумкин?

Қайси мамлакатларда тез орада валюта инқирози юз бериши мумкин?
Япониянинг Nomura компанияси таҳлилчилари Damocles деб аталган, валюта инқирозлари ҳақида «эрта огоҳлантириш» индексини ишлаб чиқишди. Бу ҳақда Financial Times'га таяниб Kun.uz ёзмоқда.

Индексда 30та ривожланаётган бозорлар валюта инқирозларига яқинлик даражаси бўйича ҳисоблаб чиқилган бўлиб, у ҳар чоракда янгиланади, дея аниқлик киритган РБК.

Учинчи чорак бошидаги ҳолатга кўра (2018 йил июль), Nomura индексига қараганда, еттита emerging markets энг кўп хавф остида қолган: Шри-Ланкада инқироз исталган вақтда юз бериши мумкин, Аргентина ва Туркияда у бошланиб бўлди, ЖАР, Покистон, Миср ҳамда Украинада яқин 12 ой ичида содир бўлиши мумкин.

Nomura иқтисодчиларининг таъкидлашича, Аргентина, Миср, Шри-Ланка ва Украина ХВЖга ёрдам сўраб мурожаат қилди ёки жамғарманинг молиявий дастурида қатнашмоқда.

Шу билан бирга, индекс валюта инқирози хатарлари жуда паст бўлган мамлакатлар гуруҳини ажратиш имконини беради: улар Бразилия, Болгария, Индонезия, Қозоғистон, Перу, Таиланд ва Россияда деярли ноль даражада. Ҳисоботда Ўзбекистон йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)