10:27 / 17.09.2018
5 040

Ўзбекистонда доллар яна 8000 сўмдан ошди?

Ўзбекистонда доллар яна 8000 сўмдан ошди?
Якунига етаётган ҳафтанинг сешанбасида долларнинг Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўрнатиладиган расмий курси 19 сўм 24 тийинга ошиб, 7862 сўм 17 тийинга етганди.

Валюта биржасидаги шанба кунги савдоларда (бу шанба иш куни бўлгани учун биржа ҳам ишлади) долларнинг қиймати 8000 сўмлик маррадан ўтиб, курс 8003 сўмга етган.

Валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи тижорат банклари ҳам курсни 8000 га яқинлаштириб қўйган — уларнинг аксарияти ҳозир долларни 7980 сўмдан сотиб олишга (8060 сўмдан сотишга) тайёр.

Валюта биржасидаги ўтган ҳафтадаги савдолар охири (8 сентябрь)да доллар курси 7870 сўмда тўхтаган эди. Марказий банк сешанба (11 сентябрь)дан амал қиладиган янги курс (7862 сўм 17 тийин)ни эълон қилган 10 сентябрда биржада доллар курси 7889 сўмгача кўтарилган ва, мана, шанбага келиб, биржадаги курс 8003 сўмга етди.

Марказий банкнинг душанба (17 сентябрь) куни эълон қиладиган ва сешанба (18 сентябрь)дан амал қилишни бошлайдиган курси ҳам, катта эҳтимол билан, биржадаги шанба кунги курс (8003 сўм)га жуда ва жуда яқин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда доллар яна 8000 сўмдан ошди?