07:31 / 08.10.2018
2 025

Францияга ташриф доирасида 4 млрд. евролик шартномалар имзоланади

Францияга ташриф доирасида 4 млрд. евролик шартномалар имзоланади
Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи чоғида умумий қиймати 4 млрд евролик шартномалар имзоланиши керак. Бу ҳақда «Turon24» хабар берди.

«Иқтисодий алоқалар ҳақида гапирсак, албатта, бу президент Мирзиёев 8-9 октябрь кунлари Парижга келганида маълум бўлади. 4 миллиард евро қийматга эга шартномалар имзоланиши керак. Буларнинг катта қисми энергетика соҳасига — Orano (собиқ Areva) компанияси билан ҳамкорлик қилиш ва сизнинг мамлакатингизда атом электростанцияси қурилиши эҳтимолига боғлиқ. Бу кутилаётган шартномалардан бири», дейди Дюпюи.

Унинг айтишича, Orano – уранни қазиб чиқаришга ихтисослашган давлат компанияси бўлиб, яқинда ўтказилган изланиш ва ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда 230 минг тонна уран борлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан бугундан эътиборан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)