Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 9 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 1,42 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8181,08 сўмга етган.
1 евро 41,71 сўмга арзонлашиб, 9427,06 сўмни ташкил қилди.
1 Россия рубли 3,11 сўмга арзонлашди ва 1 рубль 122,73 сўмга тенг бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралидан буён пасайиб келган доллар курси сентябрь ойидан яна ўса бошлади. Бир неча ҳафта аввал курс кескин қимматлашган, курс бир ҳафтада 176,83 сўмга ўсиб, 1 доллар 8039 сўмга етганди.
Ўтган ҳафтада ҳам кескин кўтарилиш бўлган, 1 АҚШ доллари 100,38 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8179,66 сўмга етганди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!