date
views 4 014

Солиқ тизимида эксперимент ўтказилади

Солиқ тизимида эксперимент ўтказилади
Солиқ тизимида электрон ҳисобварақ-фактураларни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилади.

Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 15 октябрдан Чирчиқ шаҳри, Навоий ва Сирдарё вилоятида электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тарзда расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилади.

Эксперимент доирасида электрон ҳисобварақ-фактуралар товар-транспорт юкхатлари ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончнома вазифаcини бажаради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Солиқ тизимида эксперимент ўтказилади