13:04 / 19.10.2018
3 864

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 27,1 млрд долларлик келишувлар имзоланди

Ўзбекистон ва Россия ўртасида 27,1 млрд долларлик келишувлар имзоланди
18-19 октябрь кунларида РФ президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Тошкентда икки томон ишбилармон доиралари иштирокида «Ўзбекистон-Россия» ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон ва Россиянинг асосий вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоятлар раҳбарлари, РФ губерниялари раҳбарлари ҳамда икки мамлакатнинг йирик бизнес вакиллари иштирок этди.

«Бизнес учрашувлари ва семинарлар, тўпланган тажриба алмашинуви ва минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокамаси натижаларига кўра, умумий қиймати 27,1 миллиард долларга тенг 785та икки томонлама битимлар ва меморандумлар имзоланди», – дейилади Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги хабарида.

Хусусан, савдо-иқтисодий соҳада 1,76 млрд долларлик 600 битим, инвестиция соҳасида 25,3 млрд долларлик 185 келишув имзоланган.

Эришилган келишувлар эвазига Ўзбекистон ва Россия вакиллари иштирокида 79та қўшма корхона ташкил этилади, 23та янги савдо уйи очилади ва Ўзбекистонда 20та улгуржи савдо марказлари тузилади.

Шунингдек, тармоқлар соҳалардаги ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва Россия корхоналари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 1,2 миллиард долларлик 242та шартнома ва долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 1,4 миллиард 136та шартнома имзоланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Россия ўртасида 27,1 млрд долларлик келишувлар имзоланди