
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 23 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 18сўм 06 тийинга қимматлашиб, 8226 сўм 10 тийинга етган.
Евро курси эса 19 сўм 43 тийинга арзонлашиб, 9470 сўм 71 тийинни ташкил этмоқда.
Бир Россия рубли эса 1 сўм 91 тийинга қимматлашиб, 125 сўм 76 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 45 сўм, 35 тийинга арзонлашиб, 10 751 сўм, 51 тийинни ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар