23:50 / 30.10.2018
2 565

Доллар қадрининг ошиши АҚШ компанияларига зарар етказиши мумкин

Доллар қадрининг ошиши АҚШ компанияларига зарар етказиши мумкин
"АҚШ долларининг бошқа валюталарга нисбатан кучайиши Америка компанияларига савдо урушидан-да кўпроқ зарар етказиши мумкин", – дея хабар бермоқда "CNN"га таяниб Turon24.

Долларнинг кучайиши Америка компанияларининг маҳсулотлари нархи ошишига сабаб бўлмоқда. Натижада кўпчилик компанияларнинг экспорти камайиб кетаяпти.

Мамлакат ички бозорида ҳам маҳаллий компанияларнинг маҳсулотлари нархи баландлиги боис рақобатда импорт қилинган арзон товарларга ютқазиб қўймоқда.

Дунёнинг иккинчи энг йирик ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи компанияси "Hasbro" вакилларининг таъкидлашича, доллар курсининг бошқа валюталарга нисбатан баландлиги туфайли компания ўтган чоракда 30 млн АҚШ доллари миқдорида зарар кўрди.

Айтиб ўтиш жоизки, АҚШ доллари индекси, яъни доллар харид қобилиятининг бошқа етакчи валюталарга нисбати 2018 йилда 5 фоиз ўсди.

Швейцариянинг "UBS" молия холдинги экспертларининг фикрича, хитой юани савдо уруши сабабли қадрсизланишда давом этади.

Россия ҳукумати эса доллар таъсирини камайтириш учун ўз иқтисодини доллардан холи қилиш бўйича янги лойиҳа тайёрламоқда.

Душанба куни Ўзбекистон марказий банки АҚШ долларининг расмий курсини 11 сўм оширди. Расмий курс уч ойдан буён ошиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Иқтисодиёт » Доллар қадрининг ошиши АҚШ компанияларига зарар етказиши мумкин