Ўзбекистон ва Россиянинг “КриММ” агрофирмаси юртимизда картошка етиштириш бўйича қўшма лойиҳани муҳокамадан ўтказишмоқда. Бу ҳақида РФнинг Тюмень области ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ҳар куни “КриММ” агрофирмаси терминалларидан 400 тонна картошка ва сабзавотлар чиқарилади. Унинг маълум қисми Ўрта Осиёга юборилади. Улардан бири Ўзбекистондир. Ушбу давлатга уч минг тонна картошка жўнатиляпти, дейилади хабарда.
“Ўзбекистон билан тўлақонли ҳамкорлик ўрнатиш имконияти мавжуд. Тюмень области губернатори бошчилигидаги делегациянинг мазкур мамлакатга амалга оширган ташрифи чоғида биз савдо шерикларимизга “КриММ”нинг уруғлик картошкаларини сотиб олиш ва уни ўзларида етиштиришни таклиф этдик. Шундай қилиб сархил маҳсулотларни май ойидаёқ ва ҳатто ундан вақтлироқ ўзимизга олиб келишни йўлга қўйиш мумкин. Айни шу пайтда бизда муайян танқислик юзага келади ва Тюмень област картошкани, жумладан, узоқ хориждан ҳам қабул қилади”, - деди агрофирма бош директори Геннадий Рязанов.
Ҳамкорликни янада ривожлантириш учун томонлар етказиб бериш логистикасини яхшилашга келишиб олдилар.
“Бугун картошка етказиб беришда жуда кўплаб ньюанслар бор, улар йўлларда ушланиб қолишларни келтириб чиқаряпти. Буларнинг барчасини ҳал қилиш ва ортиқча тўсиқларни йўқотиш керак. Ўз навбатида Ўзбекистондан ортга қайтаётганда фураларимизни(юк машиналари) гилос, сархил мевалар, қишда эса янги пиёз, саримсоқ пиёз ва олма билан тўлдириб олиш бўйича ғоя ҳам бор. Мана шундагина тўлиқ савдо ҳамкорлиги юзага келади. Мазкур таклифлар шу кунларда муҳокама қилиняпти”, - деди Рязанов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миразизбек Мирзаҳалилов "Губернатор кубоги" турнирида ўз жангини ўтказди

Ўзбекистонда 18 апрелдан карантин талаблари кучайтирилади

Фаррух Тошпулатов: Ангрен шаҳар бўлим бошлиғи М.Юсуповага нисбатан текширув ишлари якунланди

Марказий Осиё дербисида имкониятлар қандай? Ёхуд терма жамоа устозининг Саудиядаги режалари ҳақида

Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?

Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди

Вазир қонунлар ҳаммага бирдек қўлланиши кераклиги ҳақида гапирди

Футболда аср тўнтарилиши: Европа Суперлигаси ўзи қандай мусобақа ва нималар бўлмоқда?