17:44 / 08.11.2018
5 402

Молия вазири: "Ўзбекистонда даромад солиғи деярли икки баробар камаяди"

Молия вазири: "Ўзбекистонда даромад солиғи деярли икки баробар камаяди"
Ўзбекистонда 2019 йилдан жисмоний шахсларнинг даромад солиғи 55 фоиздан 24 фоизга туширилади. Бу ҳақда молия вазири Жамшид Қўчқоров Халқаро валюта жамғармаси вакили билан бўлган учрашувда айтиб ўтди.

Бу ҳолатда 24 фоизнинг ярмини жисмоний шахснинг ўзи тўлайди, қолган ярмини корхона ягона ижтимоий тўлов сифатида тўлаб беради.

Олдинроқ маълум бўлганидек, 2019 йилдан бошлаб даромад солиғи ягона 12 фоизлик тариф бўйича ҳисобланади. Айни дамда солиқ прогрессив шкала бўйича ҳисобланмоқда.

Бундан ташқари, янги солиқ кодексини ишлаб чиқиш учун дунёнинг тўртта йирик аудиторлик компанияси консултант вазифасини бажаради.

Молия вазири 2019 йилда Ўзбекистон иқтисоди 5,4 фоиз ўсишини айтиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Молия вазири: "Ўзбекистонда даромад солиғи деярли икки баробар камаяди"