21:21 / 08.11.2018
4 618

ХВЖ: Ўзбекистонда 2018 йил якунида инфляция 18 фоизни ташкил қилади

ХВЖ: Ўзбекистонда 2018 йил якунида инфляция 18 фоизни ташкил қилади
Ўзбекистонда 2018 йил якунида инфляция 18 фоизни ташкил қилади. Айни дамда инфляция 16 фоизни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича департамент директорининг маслаҳатчиси Альберт Егер Ўзбекистон Молия вазири ва Марказий банк раиси билан бўлган учрашувда айтиб ўтди.

Унинг фикрича, нархлар либерализацияси даврида инфляциянинг юқори даражада бўлиши кутилган эди.

Экспертнинг таъкидлашича, давлат имтиёзли кредитларини камайтириши лозим. Бу йил умумий кредитлар ҳажми ўтган йилгига нисбатан 44 фоиз ошган. Бу эса инфляцияни оширади. Бундан ташқари, солиқ соҳасида ўтказилиши кутилаётган ислоҳотлар давлат даромадларини камайтириб юборади.

Олдинроқ, ХВЖ делегациясининг якуний баёнотида Ўзбекистонда инфляция даражаси нархлар ва ойлик қиймати ўсишига қарамасдан 2019 йил охирида 12-14 фоизгача тушади дейилган эди.

Аммо Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига қараганда, Ўзбекистонда октябрь ойида товар ва маҳсулотлар нархи ўтган ойга нисбатан 1,3 % ошган. Шу тариқа январь-октябрь учун умумий инфляция даражаси 9,5 фоизга тенг бўлган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » ХВЖ: Ўзбекистонда 2018 йил якунида инфляция 18 фоизни ташкил қилади