date
views 5 655

Ўзбекистонда 2019 йил якунида ҳам давлат бюджетида тақчиллик кузатилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 2019 йил якунида ҳам давлат бюджетида тақчиллик кузатилиши кутилмоқда
Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Мухамет Жумагалдиев маълумот беришича, 2019 йилда давлат бюджети харажатлари 107,1 трлн сўм бўлади.

Бу 2018 йилги кўрсаткичга нисбатан 36,4 фоиз кўп. Бу сафар бюджет дефицити ялпи ички маҳсулот(ЯИМ)нинг 1,1 фоизига тенг бўлиши кутилаяпти. Давлат бюджети даромадлари эса 102,6 трлн сўмни ташкил қилади. Натижада 2019 йил якунида давлат бюджетида 4,5 трлн сўм тақчиллик кузатилади.

Ўзбекистон давлат бюджети бу йил ҳам тақчиллик билан якунланиши кутилмоқда. Йил якунида бюджет даромадлари 74,5 трлн сўмни ташкил этиши керак бўлса, давлат харажатлари 78,5 трлн сўмга тенг бўлади. Тақчиллик миқдори 4 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 1-1,5 фоизи атрофида бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда 2019 йил якунида ҳам давлат бюджетида тақчиллик кузатилиши кутилмоқда