23:43 / 10.11.2018
3 105

Россиялик аёл Ўзбекистондаги йирик брокерлик фирмасининг 21 фоиз акциясини сотиб олди

Россиялик аёл Ўзбекистондаги йирик брокерлик фирмасининг 21 фоиз акциясини сотиб олди
Россиялик Ирина Ермоленко «Мулк-Сармоя брокерлик уйи» АЖ (собиқ «Вақт» миллий депозитарийси) акцияларининг 20 фоиздан ортиғини сотиб олди. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.

Жамиятнинг битта акцияси нархи 514 сўмни ташкил этди. Акциялар пакети (401 785 дона) устав капиталининг 21,79 фоизига тенг бўлди.

Биржа келишувининг умумий суммаси 206,51 миллион сўм баҳоланди.

Маълумот учун, «Мулк-Сармоя БУ» АЖ Ўзбекистонниннг йирик брокерлик фирмаси ҳисобланади. Жамиятнинг назорат пакети давлатга тегишли.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россиялик аёл Ўзбекистондаги йирик брокерлик фирмасининг 21 фоиз акциясини сотиб олди