22:41 / 15.11.2018
4 817

Марказий банки раиси: "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири тайёр

Марказий банки раиси: "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири тайёр
Қозоғистон молиячиларининг VIII конгрессида Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуродов Ўзбекистонда "Валютани тартибга солиш тўғрисидаги" қонуннинг янги таҳрири тайёр эканлигини маълум қилди, дея хабар беради "Turon24" AA.

"Тайёр бўлган қонун лойиҳасини биз халқаро молиявий институтлар – Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва бошқа ташкилотларга тақдим этдик. Бундан кўзланган мақсад, мазкур ташкилотлар томонидан янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси бўйича фикрларини билишдир”, – дейди Марказий банк раиси.

Нурмуродов кейинги йилнинг биринчи ярим йиллигида банк фаолияти билан боғлиқ учта – "Марказий банк тўғрисида", "Банк иши тўғрисида" ва "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунлар қабул қилиниши ҳақида ҳам таъкидлаб ўтди.

"Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқиш ҳақида 2018 йил учун Давлат дастурида айтиб ўтилганди. Лойиҳа жорий йилнинг 30 сентябрига қадар ишлаб чиқилиши белгиланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий банки раиси: "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири тайёр