20:00 / 11.12.2018
3 453

ЕИ иқтисодиётини АҚШ долларидан халос этмоқчи

ЕИ иқтисодиётини АҚШ долларидан халос этмоқчи
Европа иттифоқи (ЕИ) Европа иқтисодиётида АҚШ доллари ролини пасайтирмоқчи ва евронинг қадрини оширишни режаламоқда. Бу ҳақда Европа комиссиясининг пресс-релизида келтирилади.

"Евро пул бирлиги – ёш, аммо истиқболли валюта. Унинг глобал ролини ривожлантириш вақти келди. Евро Еврозонанинг сиёсий, иқтисодий ва молиявий қудратини, халқаро сиёсий ва иқтисодий тизимнинг қоидаларига асосланган ҳолда акс эттириши лозим”, дейди евро ва ижтимоий диалог комиссари Валдис Домбровскис.


ЕИ иқтисодиётини доллардан халос этиш мақсадида, нефт шартномалари ва транзакцияларини амалга оширишда евродан фойдаланишни ошириш, паст комиссияда электрон тўлов тизимларини яратиш, Банк иттифоқи ва Капитал бозори иттифоқи билан ҳамкорликда кўпроқ ликвидлашган бозорни яратиш, еврода ифодаланган ташқи қарзлар улушини ошириш каби режаларни амалга оширишни мўлжалламоқда.

Еврокомиссия маълумотларига кўра, ҳозир Европа компаниялари асосий стратегик аҳамиятга эга бозорларда АҚШ долларида савдо қилишмоқда. Бу эса АҚШ доллари курсининг сезиларли даражада ўзгариши билан компаниялар рискларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Манбада ёзилишича, Евродан кенг доирада фойдаланиш Европа компанияларида валюта рискларининг камайишига ҳамда Евроҳудудда энергетика маҳсулотлари нархи арзонлашувига олиб келади.

Олдинроқ, Россия иқтисодиётида АҚШ доллари ролини пасайтириш мақсадида режа ишлаб чиққанди. Унга кўра, Россия Хитой ва Европа иттифоқи билан савдо ҳисоб-китобларида юанга ва еврога босқичма-босқич ўтишни режалаштирмоқда. Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари билан эса савдода рублга ўтишни мўлжалламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » ЕИ иқтисодиётини АҚШ долларидан халос этмоқчи