14:12 / 17.12.2018
4 734

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари бензин нархи ниманинг ҳисобига пасайишини айтди

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари бензин нархи ниманинг ҳисобига пасайишини айтди
«Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси Баҳром Ашрафхонов Uzbekistan GTL заводи қурилиши бўйича молиявий ҳужжатларни имзолаш маросимида нималар ҳисобига мамлакатда бензин нархи тушиши ва унинг танқислиги бартараф этилиши ҳақида сўзлаб берди, дея хабар берди «Daryo.uz»

Аввалроқ, Қашқадарё вилоятида GTL заводи ишга туширлиши ҳақида Ўзбекистон президенти объект қурилишини кўздан кечирган чоғида маълум қилганди.

«Бугунги кунда Ўзбекистонда Бухоро ва Фарғонада иккита нефтни қайта ишлаш заводлари мавжуд. Улар хом ашё билан ишлайди — бу Ўзбекистонда қазиб олинадиган нефть ва етмаган қисми импорт маҳсулотлар», — дейди Ашрафхонов.

Унинг сўзларига кўра, Uzbekistan GTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчи завод ишга тушганидан сўнг мамлакатда авиакеросин ва дизел ёқилғиси ишлаб чиқарила бошланади, бу эса ушбу турдаги маҳсулотлар импортини амалга оширмаслик имконини беради.

«Натижада биз авиакеросин ва дизел ишлаб чиқариш учун импорт қилинаётган нефтни бензин ишлаб чиқариш учун сарфлашимиз мумкин. Бу албатта бензин таннархи ва нефть маҳсулотлари нархи тушишига олиб келади», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, 15 декабрь куни Тошкентда синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариладиган Uzbekistan GTL заводини қурилиши бўйича қиймати 2,3 миллиард АҚШ долларга тенг молиявий ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 3,6 миллиард АҚШ долларга тенг. Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида 3,6 миллиард кубометр газ, 1,5 миллиона тонна «Евро-5» стандартларига жавоб берадиган синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 311 минг тонна авиакеросин, 743 минг тонна дизел ёқилғиси, 431 минг тонна нафт ва 53 минг тонна сиқилган газ қайта ишлаб чиқарилади.

Завод 2020 йилда ишга туширилади. У ҳар йили 1,5 миллион тоннадан ортиқ 1 миллиард АҚШ долларлик нефть маҳсулотлари импорти ўрнини босишини таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » «Ўзбекнефтгаз» раҳбари бензин нархи ниманинг ҳисобига пасайишини айтди