«Укркондпром» уюшмасидан хабар беришларича, 17 декабрдан бошлаб Ўзбекистон божхонаси Украинада ишлаб чиқарилган товарлар, шу жумладан, қандолатчилик маҳсулотларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишни тўлиқ қайта тиклади.
«Шу нарсани маълум қилмоқчимизки, Ўзбекистон бозори Украина ширинликлари учун яна қайта очилди. Экспортчилардан ҳозирги вақтда товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилаётгани ҳақида маълумот олдик», - дея маълум қилди «Укркондпром» президенти Александр Балдинюк.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бозори Украина қандолат фабрикалари учун жуда муҳим, айниқса ҳозир, янги йил байрами арафасида.
Унинг қайд этишича, бу даврда Ўзбекистон бозорига кириш имкониятининг йўқ бўлиб қолгани Украина экспортчиларига сезиларли зарар етказиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Украинадан шакар импортини тиклагани хабар берилганди.
Ноябрь ойининг ўрталаридан бошлаб Украинадан Ўзбекистонга юборилган шакар ва бошқа юкларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тўхтатилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)