13:12 / 22.12.2018
3 860

Ўзбекистонда 2019 йилда $13,5 млрд капитал киритилади

Ўзбекистонда 2019 йилда $13,5 млрд капитал киритилади
2019 йилда Ўзбекистонда умумий ҳисобда 112 трлн 251 млрд сўм (13,48 млрд АҚШ доллари – 22.12.18) капитал киритилиши кутилмоқда. Шулардан 56,5 трлн сўмини (6,8 млрд АҚШ доллари) хорижий инвестиция ташкил этади. Бу президентнинг Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида келтириб ўтилган.

Қарорга асосан, 4 трлн сўмдан кўпроқ маблағ таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга сарф қилинади. Бундан ташқари, ичимлик суви таъминотини ва ерларнинг мелиоратив аҳволини яхшилашга, автомобил йўллари ҳамда Оролбўйи ҳудудини ривожлантиришга ҳам маблағлар ажратилади.

Қарор доирасида 2019 йилга мўлжалланган бир қатор инвестицион лойиҳалар рўйхати ҳам тасдиқланди.

Олдинроқ президент 2019 йил учун ишлаб чиқилган инвестицион дастурни тасдиқлаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда 2019 йилда $13,5 млрд капитал киритилади