
2018 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда хорижий валютадаги кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси ўтган ойга нисбатан 0,2 фоиз пасайди ва 1 декабрда 5,7 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Ўзбекистон марказий банки маълумотида келтирилади.
Хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкаси қаторасига иккинчи ой пасайишда давом этмоқда. Хусусан, октябрь ойи охирида мазкур кўрсаткич 6,3 фоизга тенг эди.
Кредит фоиз ставкаларининг тушиши ҳам қисқа муддатли, ҳам узоқ муддатли кредитларда кузатилмоқда.
Қисқа муддатли кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 0,6 фоиз тушган ва 8,4 фоизни ташкил этган.
Узоқ муддатли кредитлар фоиз ставкаси ноябрь ойида 0,5 фоиз тушган ва 5,3 фоизга тенг бўлган.
Бироқ 91 кундан 180 кунгача бериладиган кредитлар фоиз ставкаси ошмоқда. Ушбу кредит бўйича фоиз ставкаси декабрь ойида 13,6 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич октябрь ойига нисбатан 3,1 фоиз кўп. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар