21:22 / 04.01.2019
3 787

Қозоғистон Ўзбекистонга бензин экспорт қилиш бўйича музокараларни бошлайди

Қозоғистон Ўзбекистонга бензин экспорт қилиш бўйича музокараларни бошлайди
Қозоғистон қўшни мамлакатларга сотиши мумкин бўлган жуда кўп бензинга эга. Бу ҳақда Daryo хабар берди.
Қозоғистон «Ўзбекнефтгаз» билан нефтни қайта ишлаш заводларидан Ўзбекистонга бензин етказиб бериш бўйича дастлабки музокараларни бошлайди.

«Биз Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистон бозорларига қизиқиш билдирмоқдамиз. Биз бундан манфаатдоримиз», — дейди энергетика вазири Қанат Бозомбаев Қозоғистон бензинининг экспорт салоҳиятига оид саволларга жавоб берар экан.

Ўтган йили Қозоғистоннинг учта нефтни қайта ишлаш заводи модернизация қилинганидан сўнг бозор туриб қолмаслиги учун Қозоғистоннинг бензин экспортини бошлаш нияти борлиги маълум бўлди.

Қозоғистон ва Россия октябрь ойида ёқилғи-энергетика комплексида ҳамкорликга доир битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги протоколни имзолаганди. Ўзгартиришлар Қозоғистон бензинини МДҲ мамлакатларига етказиб беришда эмбаргони олиб ташлаш билан боғлиқ.

Декабрда Канат Бозумбаев Қозоғистон бензинини 2019 йилнинг февралидан Қирғизистонга экспорт қилиниши ҳақида хабар қилганди. 2019 йилда Қозоғистонда бензин экспорти 1,2 миллион тоннани ташкил қилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қозоғистон Ўзбекистонга бензин экспорт қилиш бўйича музокараларни бошлайди