
«Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастури лойиҳасига «яширин иқтисодиёт» салмоғини иқтисодий усулларни ишлатган ҳолда қисқартириш масаласи ҳам киритилган.
Қайд этилишича, бу бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳа билан «яширин иқтисодиёт» омилларини соҳалар ва тармоқлар кесимида таҳлил қилиб, уни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Дастурда:
- иқтисодий фаолиятни легаллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш;
- импорт қилинган товарлар ҳисоботларининг электрон тарзда шаклланишини таъминлаш;
- айрим товарлар учун идентификация маркировка қилишнинг ягона тизимини жорий этиш ва солиқ органлари томонидан маҳсулотни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш;
- электрон тижорат фаолиятини қонунийлаштириш ва назорат қилиш механизмини жорий этиш;
- нақд пулсиз ҳисоб-китобни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш, шу жумладан кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситалари олди-сотдиси ва бошқа йирик миқдордаги битимлар бўйича ҳисоб-китобларни банк орқали амалга ошириш учун қулай шароит яратиш;
- тадбиркорлар фаолиятига давлат идоралари томонидан ноқонуний аралашув ҳолатларига қатъий йўл қўймаслик;
- давлат органлари ишида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш назарда тутилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар