Яқинда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида Туркиянинг FSM Traktor компанияси бошқаруви раиси Эрдўғон Орен билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, жумладан, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишда турк компанияси иштироки масаласи кўриб чиқилди.
Эрдўғон Орен яқин истиқболда Марказий Осиё ва айнан Ўзбекистон бозорига кириш режалари ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, Ўзбекистон олиб борилаётган ислоҳотлар, ўсаётган иқтисодий салоҳият ҳамда рақобат борасидаги устунликларни ҳисобга олганда ушбу минтақадаги энг истиқболли мамлакатдир.
Ўз навбатида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистонда хорижлик инвесторлар учун яратилган шароитлар, жумладан, машинасозлик тармоғи учун берилган имтиёз ва преференциялар, меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси, муҳандислик коммуникациялари нархлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Турк сармоядорининг таъкидлашича, ўрганишлар якунидан келиб чиққан ҳолда инвестициявий лойиҳани амалга оширишнинг биринчи босқичида 75 от кучидан 150 от кучигача қувватга эга бўлган тракторларни йиғишни ташкил режалаштирилган. Келгусида эса маҳаллийлаштириш даражаси ошириб борилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди