11:16 / 29.01.2019
4 910

Ўзбекистон Эрондан нефть сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Ўзбекистон Эрондан нефть сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида Эрон Ислом Республикаси темир йўл тизими вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда икки давлат темир йўл соҳаси ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, манфаатли алоқаларни ривожлантириш борасида бир қатор масалалар кўриб чиқилган.

Хусусан, транзит юкларни ташишда қулайликлар яратиш, бу борада янги йўналишларни кўриб чиқиш, контейнер вагонлари орқали импорт ва экспорт хизматларини кўрсатиш бўйича фикр юритилган.

Фото: Ўзбекистон темир йўллари
– Маълумки, Ўзбекистон Шарқий Осиё, яъни Хитой давлати билан ташувларни амалга оширишда энг муҳим ва қисқа транзит ҳудуд ҳисобланади, – дейди делегация раҳбари Аҳмадий Бабак. – Шу боис, ишончли ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки давлат темир йўл тизими ўртасидаги ташувлар сонини ошириш давр тақозосидир. Эндиликда, ушбу йўналиш бўйича контейнерлар орқали ташувлар ҳажмини оширишни режалаштирганмиз. Жорий йилда Хитойдан 50 минг тонна юк олиб келиш белгиланган. Бу борада Қозоғистон ва Туркманистон давлатлари билан ҳам музокаралар олиб борилди.

Таъкидланишича, кейинги йилларда Эрон Ислом Республикасида Ўзбекистон пахтаси ва тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талаб ортган. Учрашувда ушбу масалага ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган. Шунингдек, Эрондан нефть маҳсулотларини олиб келиш ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган олтингугуртни етказиб бериш борасида ҳам таклифлар билдирилган.

Учрашув сўнггида муҳокама этилган масалалар юзасидан йиғилиш баённомаси имзоланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон Эрондан нефть сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда